Янги коронавируснинг “ватани” Уханда мактаблар очиляпти

Олам

image

2019 йил охиридан тарқала бошлаган янги коронавирус инфекциясининг илк ўчоғи Хитойнинг Ухань шаҳрида жорий йилнинг 1 сентябрь куни мактаб ва болалар боғчалари қайта очиляпти. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Кузги семестр бошланганда шаҳар бўйлаб 2 842 та таълим муассасалари деярли 1,4 миллион талабага ўз эшикларини очиши кутилмоқда. Ухань университетлари душанба куни қайта очилади.

Таъкидланишича, агарда хавф даражаси ўзгарадиган бўлса, онлайн ўқитишга қайтиш учун фавқулодда режалар тузилган. Ўқувчиларга мактабга ва уйга ниқоб тақиб қайтиш ва иложи бўлса жамоат транспортидан фойдаланмаслик тавсия қилинган. 

Мактабларга касалликка қарши воситаларни захиралаш буюрилган. Шунингдек, улар кераксиз оммавий йиғилишларни чеклашлари ва ҳар куни соғлиқни сақлаш идораларига ҳисобот топширишлари керак.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 89 855 нафар одамда коронавирус аниқланган. Уларнинг 84 417 нафари соғайган ва 4 718 нафари вафот этган.

Маълумот ўрнида,Ўзбекистонда янги ўқув йили 14 сентябрдан гибрид шаклда бошланяпти. Ота-оналар хоҳишига кўра, анъанавий таълимда ўқишни истаган болалар мактабларда, масофивий таълимни танлаганлар уйдан ўқиши йўлга қўйилади.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made