“Коронавирусни ўлдирувчи” робот ихтиро қилинди

Технология 3489
image
-

Швейцарияда ультрабинафша нурлари ёрдамида барча микроблар билан кураша оладиган аппарат ихтиро қилинди. Кўпчилик унга коронавирусни ўлдирувчи робот деб ном берган.  

У парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун самолётларнинг ички қисмларига қайта ишлов беришга мўлжалланган. 

Таъкидланишича, битта лайнерни дезинфекция қилиш учун 13 дақиқа вақт кетади. 

Робот ишлашида инсон алоқаси йўқ, ҳамма нарса автоматлаштирилган. 

"Биз машинани ёқамиз ва самолётда қолдирамиз. У дезинфекция қилади ва иш тугагандан сўнг автоматик равишда тўхтайди. Инсон билан техника алоқада бўлмайди. Саёҳатчилар учун аҳамиятли нарса шундаки, ўриндиқларда кимёвий моддалар излари бўлмайди, ҳамма нарса мутлақо тоза бўлади", деган қурилмани ишлаб чиқарган компания вакили Жодок Элмигер. 

Маълумот ўрнида, ушбу дезинфекция тамойили янги эмас. Шифохоналар бинолари ўнлаб йиллар давомида шу тарзда тозаланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 3
t
×