Коронавирусни қанчалик тез тарқалиши кўрсатилди (видео)

Wellness

image

Япониянинг NHK телеканали томонидан ғайриоддий тажриба ўтказилди. Унда коронавирус инфекциясининг одамдан одамга юқиш тезлиги кўрсатилди.

Журналист ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар ресторанда ҳар кимга дуч келиши мумкин бўлган вазиятни симуляция қилишди. Тадқиқотда 10 киши иштирок этди. Қатнашувчилардан бирининг қўлига маълум модда суртилиб қўйилди. Ушбу модда қоронғида ўзидан ёруғлик чиқариш қобилиятига эга.

Ярим соат ичида ҳар бир иштирокчининг терисида кўринмас бўёқ зарралари пайдо бўлди. Учта иштирокчида модда уларнинг юзларида топилди. Бундан ташқари, идишларда ҳам махсус модда аниқланди. Шундай қилиб, тажриба муаллифлари вирусни одамдан одамга юқтириш ҳатто яқин алоқасиз ҳам мумкинлигини тасдиқлади.

 

Rate Count

346

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends