Коронавирусни беш дақиқада аниқлайдиган тест яратилди

Саломатлик 15575
image

Сингапур олимлари коронавирусни тезкор аниқлайдиган тест ишлаб чиқди. Ушбу тест беш дақиқада натижани олиш имконини беради. Тезкор тестни Сингапур Фан, технологиялар ва тадқиқотлар агентлигининг ходимлари ишлаб чиқди.

Агентлик лабораториясининг раҳбари, профессор Жеки Ин, ушбу тестдан оммавий фойдаланиш бир ой ичида бошланади, деб умид қилмоқда. Клиник синовлар аллақачон якунланган. Ушбу синовлар тестни юқори аниқликда эканини кўрсатган.

"Улардан фойдаланиш учун рухсат олингандан сўнг, тестлар нафақат оддий шифохоналарда, балки деярли барча клиникаларда ўтказилади", дейди Жек Ин.

Таъкидланишича, ушбу тест ёрдамида маҳаллий лабораториялар кунига икки минггача ана шундай синовни амалга ошириши мумкин. Агар одамда коронавирус аниқланса, шу заҳоти карантинга жойлаштирилади. Бу эса коронавируснинг тарқалиш тезлигини сустлашишига катта ёрдам беради. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Сингапурда коронавирус аниқланган одамлар 558 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг 2 нафари касаллик сабаб вафот этган, 156 нафари эса тузалган.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 608
Рейтинг: 2.9
t
×