Коронавирусга қарши вакцина кимларга таъсир қилмайди?
Саломатлик
−
21 Октябрь 2020
10472
Иммунитет танқислиги муаммоси мавжуд одамларни коронавирусга қарши эмлаш самарасиз бўлиши мумкин. Бу ҳақда россиялик вирусолог, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альтштейн маълум қилган.
Аввалроқ, Россиянинг Гамалей маркази директори Александр Гинцбург коронавирусга қарши эмланган тўрт тоифа кишиларда антитаналар яхши шаклланмаслигини маълум қилган. Улар, кексалар, ичкиликка муккасидан кетганлар, стресс ҳолатида бўлганлар ва яллиғланишга қарши дори қабул қилувчилар.
Бироқ, Альтштейннинг фикрига кўра, коронавирусга қарши вакцина фақатгина иммунитет танқислиги муаммоси бор одамларда фойдасиз бўлиши мумкин.
Альтштейннинг айтишича, антитаналар ишлаб чиқариш одамнинг соғлиғига эмас, балки организмнинг ҳеч ким билмайдиган хусусиятларига боғлиқ.
Маълумот учун, пандемия бошланганидан бери дунёда 40 миллиондан ортиқ коронавирус билан боғлиқ ҳолат рўйхатга олинган. 1,12 миллиондан кўп бемор вафот этган.
LiveБарчаси