Коронавирусга қарши бепул дори кимларга берилади?

Жамият 10374
image

Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан касалликдан уйида даволанаётган коронавирус беморларига дориларни бепул етказиб бериш белгиланди.

Аммо аҳоли орасида бепул дорилар жамланмаси фақатгина муҳтожларга берилиши ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалди ва савол туғилди: Бепул дори олиши мумкин бўлган тоифага кимлар киритилади?

Бу саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.

“COVID-19 га чалинган беморлар бирламчи бўғим, яъни амбулатор-поликлиника муассасалари томонидан назоратга олинади ва зарур дорилар билан таъминланади”, деди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси арори билан дорилар жамланмасига “Гидроксихлорохин”, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда киритилган. Дориларни қандай қабул қилиш билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 394
Рейтинг: 3
t
×