Коронавирус беморларининг уйига етказиб бериладиган дорилар қандай ичилади?

Жамият 9621

Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш белгиланди.

Республика махсус комиссияси аъзоси, Тиббиёт фанлари доктори, профессор Феруза Ҳамробоева уйда даволанаётган фуқароларга тарқатиладиган бепул дорилар жамланмаси, унинг таркиби ҳамда қандай қабул қилиш тартиби ҳақида тушунтириш берди.

Ҳамробоеванинг маълум қилишича, жамланмага безгакни даволашда фойдаланиладиган “Гидроксихлорохин” дориси киритилган. Бу дори кунига икки маҳал овқат вақтида битта таблеткадан кабул қилинади. Давомийлиги 2-5 кун.

Навбатдаги дори “Азитромицин” антибактериал восита ҳисобланади. Дори кунига 500 мг.дан. кунига бир маҳал овқатдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2 соат кейин қабул қилинади. Давомийлиги 3-5 кун. Жамланмадаги дори дозаси болаларга мўлжалланган бўлиб, катталар уни иккитадан қабул қилади.

Дори жамланмасига шунингдек, ҳарорат кўтарилганда қабул қилиш учун “Парацетамол” ва иммун тизимини яхшилаш учун “Аскорбин кислотаси” (“Витамин С”) қўшилган. Шунингдек, қутичада тиббий ниқоб ҳам бор.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 442
Рейтинг: 3.1
t
×