Коронавирусга қарамай, АҚШда энг йирик миллий боғ очилишига рухсат берилди
Олам
−
08 Май 2020
3800Келаётган дам олиш кунлари Қўшма Штатларнинг энг кўп ташриф буюрадиган “Грейт-Смоки-Маунтинс” миллий боғи коронавирус эпидемияси сабабли бир ярим ойлик танаффусдан кейин ташриф буюрувчилар учун очилади. Бу ҳақда боғ маъмурияти маълум қилган.
“9 майдан бошлаб истироҳат боғида кўплаб йўллар ва даралар очилади. Қарорда ходимлар, шериклар, кўнгиллилар, ташриф буюрувчилар ва маҳаллий аҳолининг саломатлиги ва хавфсизлиги муҳим ўрин тутади”, дейилади хабарда.
Машҳур шаршаралар ва ғорларга олиб борадиган йўллар ёпиқ бўлади, деб тахмин қилинмоқда. Чунки кўп одамлар уларга ташриф буюргани учун ижтимоий масофани сақлаш қоидаси бузилиши мумкин.
2018 йилда “Грейт-Смоки-Маунтинс” қўриқхонасига 11,5 миллион киши ташриф буюрди. Парк ўзининг гўзал тоғ тизмалари, дарёлар, шаршаралар ва кўплаб эндемик ўсимликлар ва ҳайвонларга эга кенг ўрмонлари билан машҳур. Боғда, шунингдек, Америка Барбал қора айиқларининг кўп сонли тўдаси яшайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь