Коронавирусга чалинганлар сони 173 нафарга кўпайди

Жамият

image

Бугун, 15 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173 нафарга ошиб, 14466 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    56 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;

•    60 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;

•    21 нафари Наманган вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида);

•    19 нафари Андижон вилоятида; 

•    12 нафари Қашқадарё вилояти;

•    5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Жиззах вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар, жами 16 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб Ўзбекистонда 8343 (+16) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 6054 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг