Коронавирусга чалинган Нурмат Отабековнинг аҳволи қандай?
Жамият
−
30 Июль 2020
47199Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековда коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ мухбири Нурмат Отабеков биланбоғланиб, унинг аҳволи ҳақида маълумот олди. Суҳбатда у аҳволи яхши эканини маълум қилди, шунингдек, коронавирусни қаерда юқтириб олганини ҳам айтиб ўтди.
“Ишхонада бир нечта ходимларда касаллик аниқлангандан кейин, саломатлигимни асраш нуқтаи назаридан таҳлил топширдим. Таҳлил топширишимга сабаб асосий сабаб тана ҳароратим кўтарилганлиги. Таҳлил топширганимдан сўнг менга натижа мусбат экани айтилди. Иккинчи маротаба ҳам таҳлил топширишга қарор қилдим. Иккинчи маротаба ҳам таҳлил жавоби мусбат натижа чиққанидан сўнг, клиник белгилар кузатилмасдан туриб шифохонага ётишга қарор қилдим”, деди Отабеков.
У ўзида коронавируснинг биргина белгиси ҳарорат кўтирилиши кузатилаётганини қўшимча қилди ҳамда барчани эҳтиёт бўлишга чақирди.
“Мени безовта қилган ягона белги тана ҳароратининг кўтарилиши ва озгина терлаш бўлди. Ҳозир шифохонадаман муолажаларни оляпман. Ҳозирда саломатлигим яхши ижобий ўзгаришлар бор. Жиддий муаммоларни кўраётганим йўқ. Ўйлайманки тез орада соғайиб ўз фаолиятимни давом эттираман. Мени аҳволим ҳақида қайғурган сўраганларга миннатдорлик билдираман. Ўйлайманки биз яқин орада яна кўришамиз ва биргаликдаги фаолиятимизни давом эттирамиз. Барчага соғлик тилайман касалликни юқтириб олиш эҳтимоли барчада бўлгани учун, ҳамма эҳтиёт бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлайман”, деди Отабеков.
Масъулнинг маълум қилишича, унинг оила аъзолари уй шароитида карантинга олинган. Уларни барчасидан намуналар ҳам олинган ҳозирда муаммолар йўқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь