Коронавирусга чалинган 50 яшар бемор вафот этди

Жамият 7414
image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. Жами ўлим ҳолатлари айни вақтда 113 тани ташкил этмоқда. Навбатдаги бемор ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган. 

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшаган 50 ёшли З.Р. (эркак)да жорий йил 8 июль кунидан бошлаб тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги, йўтал билан уйида амбулатор шароитида даволаниб юрган. 16 июль куни эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

COVID-19 инфекцияси тасдиқлангач, реанимация бўлимига ўтказилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. 

Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган. 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультациялар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 133
Рейтинг: 3
t
×