Коронавирусга чалинган 5 нафар беморда касаллик аломатлари йўқолган – Алматов
Жамият
−
24 Март 2020
12610Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтирган 5 кишида касаллик аломатлари йўқолган. Бу ҳақда Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов брифинг вақтида маълум қилди.
“Коронавирусга чалинган 5 нафар Ўзбекистон фуқаросида касаллик аломатлари йўқолган. Ҳозирда улар кунига икки маҳал вирусга текширувдан ўтишмоқда. Бу фуқаролар 14 кун карантинда сақланади. Вирус йўқолганига тўлиқ ишонч ҳосил қилганимиздан кейин, уларга уйга рухсат берамиз”, деди Баҳром Алматов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 49 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси