Коронавирусдан уйда даволанаётганларга тавсия
Саломатлик
−
12 Июль 2020
25882Аввалроқ, коронавирус инфекциясининг аломатсиз шаклига чалинган беморларни уйда даволаш тартиби белгилангани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун эслатма билан чиқди:
• Уйдан чиқмаслик;
• Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;
• Тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда мунтазам алмаштириш;
• Хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш;
• Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш;
• Овқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;
• Алоҳида идиш товоқлардан фойдаланиш;
• COVID-19 белгилари аниқланганида тез ёрдам хизматига (103), ҳудудий поликлиника (ҚВП, ҚОП, ОП)га ёки колл-марказга (1003) мурожаат қилиш.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йил 5 июлдан касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволанишига рухсат этилган.
LiveБарчаси