Коронавирусдан ўлим ҳолатлари кучайди – ЖССТ

Олам

image

23 октябрдан 19 ноябргача дунёда 519 мингдан ортиқ киши коронавирус инфекциясига чалинган, 2,4 мингдан ортиқ киши вафот этган. Дунё миқёсида касалланиш даражаси аввалги тўрт ҳафтага нисбатан 13 фоизга, ўлим даражаси эса 72 фоизга камайди. Бироқ, Ғарбий Тинч океани минтақасида касалланишнинг 14% га ўсиши қайд этилган, Африка ва Шарқий Ўрта ер денгизида эса ўлим даражаси мос равишда 167% ва 12% га ошган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди. 

ЖССТ маълумотларига кўра, тўрт ҳафта ичида дунёда 519 399 инфекцияга чалиниш ва 2 456 ўлим ҳолати аниқланган. 

Ғарбий Тинч океани минтақасида тўрт ҳафта ичида янги Covid ҳолатлари сони 14 фоизга ошди, ўлимлар эса 38 фоизга камайди. Европада касалланиш 18 фоизга ва ўлим 49 фоизга камайган. Африкада 14 фоизга камроқ касаллик қайд этилган, аммо ўлим сони 167 фоизга ошган. Шарқий Ўрта ер денгизида 19% камроқ одам касал бўлиб, ўлим сони 12% га ошди. 

Тўрт ҳафта давомида энг кўп касалланиш Россияда аниқланган – 121 482. Кейинги ўринларда Италия (104 165), Сингапур (65 021), Австралия (34 635) ва Польша (21 876). Италияда энг кўп ўлим қайд этилган – 597. Кейинги ўринларда Швеция (372), Россия (250), Эрон (158) ва Чехия (112) бормоқда. 

Глобал соғлиқни сақлаш фавқулодда ҳолати 2020 йил январь ойи охиридан 2023 йил 5 майгача амал қилди. 2020 йил 11 март куни ЖССТ COVID-19 эпидемиясини пандемия сифатида тавсифлади. 2023 йил 22 ноябрь куни ташкилот веб-сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, дунё бўйлаб 772 166 517 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган ва 6 981 263 киши вафот этган. ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус 5 май куни Женевада бўлиб ўтган брифингда ҳалок бўлганларнинг ҳақиқий сони камида 20 миллион эканини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг