Коронавирусдан соғайган Трамп президентлик учун ҳаракатни бошлади

Олам 1814
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп бугун, 12 октябрь куни сайловолди митингда сўзга чиқади. Бу Трампда коронавирус аниқлангандан кейинги биринчи чиқиш бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Оқ уй томонидан тарқатилган жадвалга асосланиб хабар берилган.

Тадбир Флорида штатининг Сэнфорд шаҳрида бўлиб ўтади. У маҳаллий вақт билан соат 19:00 да бошланади.

Аввалроқ Трампнинг ўзи ҳам Тwitter саҳифасида сайловолди митинг ўтказилишини тасдиқлаган эди. 

"Эртага кечқурун Флоридада кўришгунча. Катта митинг!" деб ёзган у. 

Эслатиб ўтамиз, Америка раҳбарида энди вирусни бошқаларга юқтириш хавфи мавжуд эмаслиги маълум бўлганди.

Маълумот учун, 2 октябрга ўтар кечаси Трамп ва унинг рафиқаси Меланияда коронавирус аниқланган эди.

Кейин давлат раҳбари Мэриленд штатидаги Уолтер Рид номли тиббиёт марказига ётқизилди. 5 октябрь куни эса Трамп шифохонадан чиқиб, Оқ уйга қайтиб келди

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.1
t
×