Трамп энди “хавфли” эмас
Олам
−
11 Октябрь 2020
12631Коронавирус билан касалланган АҚШ Президенти Дональд Трампда ушбу вирусни бошқаларга юқтириш хавфи умуман йўқ. Бу ҳақда унинг шифокори Шон Конли маълум қилган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, Оқ Уй раҳбари изоляцияни тўхтатиш учун АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг барча мезонларига жавоб беради.
Конлининг таъкидлашича, 10 октябрь куни эрталаб ўтказилган ПЗР тест синови шуни кўрсатганки, Америка раҳбарида энди вирусни бошқаларга юқтириш хавфи мавжуд эмас.
Маълумот учун, 2 октябрга ўтар кечаси Трамп ва унинг рафиқаси Меланияда коронавирус аниқланган эди.
Кейин давлат раҳбари Мэриленд штатидаги Уолтер Рид номли тиббиёт марказига ётқизилди. 5 октябрь куни эса Трамп шифохонадан чиқиб, Оқ уйга қайтиб келди.
Маълумот учун, АҚШда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 7 миллион 717 мингдан ошган. 214 мингдан кўп киши вафот этган.
Дунёда касаллик юқтирганлар сони 37 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
LiveБарчаси