Коронавирус қурбонлари 300 мингдан ошди

Олам 5238
image

Янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси оқибатида вафот этганлар дунё миқёсида 300 мингдан ошиб кетди. Касалланишда 1,4 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган АҚШ ўлим миқдори бўйича ҳам биринчиликда бормоқда. 

Айни вақтда АҚШда ушбу касалликка чалинган 1 405 961 нафарга етган. Улардан 85 194 нафари ёки 6 фоизи вафот этган. Ушбу миқдорнинг 32,3 фоизи Нью-Йоркка тўғри келмоқда. 

Иккинчи ўринни эса Буюк Британия забт этмоқда. Мамлакатда 234 431 нафар беморнинг 33 692 нафари ёки 14,3 фоизи вафот этган. 

Францияда касалланганларнинг 15,3 фоизи вафот этган. Бугунга келиб 178 994 киши коронавирусга чалинган бўлса, 27 428 киши вафот этган. 

Кейинги ўринда эса Италияни кўриш мумкин. Ушбу давлатда 223 096 киши коронавирус билан касалланган бўлса, уларнинг 31 368 нафари ёки 14 фоизи вафот этган. 

Ўлим ҳолати бўйича бешинчи ўринни Испания эгаллаб турибди. Мамлакатда 229 540 киши коронавирусга чалинган. Улардан 27 321 нафари ёки 11,9 фоизи эса вафот этган. 

Кейинги ўринларда эса Бразилия (13 555), Бельгия (8 903), Германия (7 884), Эрон (6 854), Нидерландия (5 609) бормоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 200
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×