Коронавирусдан ҳимоя 3 кишининг ўлимига ва 4 кишининг жабрланишига олиб келди
Олам
−
27 Июнь 2020
24621АҚШнинг Нью-Мексико штатида 3 киши қўллари учун мўлжалланган антибактериал воситани ичганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда 26 июнь, жума куни КОАТ телеканали штат соғлиқни сақлаш бошқармасига асосланиб хабар берди.
Бошқа бир жабрланувчи бутунлай кўр бўлиб қолди, уч кишининг аҳволи оғир ҳисобланмоқда. Бунинг сабаби суюқлик таркибида метил спирти бор эди. Унинг асосида дори тайёрланганди. Улар коронавирусдан “янада” ҳимояланмоқчи бўлишган, дейилади телеканал хабарида.
АҚШда коронавирус инфекциясининг пандемияси фонида, антибактериал геллар кенг тарқалди. Америкаликлар уларни ҳар доим ўзлари билан олиб юради. Шунингдек, кўплаб жамоат жойлари ва дўконларда гелли контейнерлар ўрнатилган.
Америка Қўшма Штатларида 2,4 миллиондан ортиқ одамнинг коронавирус билан касалланганлиги аниқланди. 124 мингдан ортиқ одам инфекциядан вафот этди.
LiveБарчаси