Коронавирус юқтирганликда гумонланган аёл шифохонадан қочиб кетди
Олам
−
05 Февраль 2020
15791Австриянинг Зальцбург шаҳридаги шифохонага коронавирус юқтирган дея жойлаштирилган аёл у ердан қочиб кетди. Бу ҳақда OE24 телеканали хабар бермоқда.
31 яшар аёл шифкорлар ундан ташхис олишганидан сўнг, юқумли касалликлар бўлимидан қочиб кетган. Полиция ходимлари уни ўз уйидан топишган.
Ундан олинган ташхис жавоблари бугун тунда чиқиши маълум қилинган. Аёл ютал ва нафас олишдан қийналаётганидан сўнг, 4 февраль куни шифохонага ётқизилган. Унда бу ҳолат Тайвань ва Янги Зеландияга қилган саёҳатидан сўнг кузатилган.
Вирус ҳақида сўнгги маълумотлар:
Унга чалинган жами одамларнинг сони 24 300 нафардан ошди. 490 киши касаллик ортидан қурбон бўлди. 862 нафар бемор тўлиқ даволаниб, шифохонадан рухсат қўйиб юборилган бўлса, 3 219 киши оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда. 20 дан ортиқ давлатга ёйилишга улгурди.
Ўзбекистон Хитойнинг Ухань шаҳридан 84 нафар, Пекиндан эса 250 фуқаросини олиб келди. Яна 260 ўзбекистонлик Хитойдан қайтиб келяпти.
LiveБарчаси