Коронавирус юқтирганларни даволаётган тиббиёт ходимларига қўшимча устама тўланади – Президент қарори
Жамият
−
16 Апрель 2020
6586Ўзбекистон Республикаси Президенти “Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч кун муддатда коронавирусга қарши курашиш тадбирларида иштирок этаётган тиббиёт, санитария ва эпидемиология хизмати муассасалари ходимлари, шу жумладан, ёрдамчи ходимлар ҳамда мазкур тадбирларга жалб қилинаётган бошқа ташкилот ходимларига 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қўшимча устамалар тўлаш бўйича таклиф киритиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15