Коронавирусдан ўлим бўйича янги антирекорд қайд этилди
Олам
−
13 Ноябрь 2020
10989Ўтган суткада Ер юзасида 11,6 мингдан ортиқ бемор коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди. Бу пандемия бошидан бери кузатилмаган кўрсаткич. Бу ҳақда "Worldometer" маълумотларига таяниб хабар берилмоқда.
Коронавирус қурбонларининг умумий сони эса 1 миллион 301 минг 412 га етган.
Бундан ташқари, сўнгги 24 соат ичида касаллик юқтириб олганлар сони бўйича ҳам антирекорд қайд этилган, яъни 666 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган.
Пандемия бошланганидан бери дунёда 53 миллиондан кўп одамда COVID-19 касаллиги қайд этилган. 37 миллиондан ортиқ одам соғайган.