Коронавирус: Тошкент ва Самарқандда вазият жиддийлигича қолмоқда
Жамият
−
16 Май 2021 8742 2 дақиқа
Кеча, 15 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96670 нафарни ташкил этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги суткада 302 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 5 нафари Андижон вилоятида,
• 7 нафари Бухоро вилоятида,
• 6 нафари Жиззах вилоятида,
• 6 нафари Наманган вилоятида,
• 73 нафари Самарқанд вилоятида,
• 7 нафари Сирдарё вилоятида,
• 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 9 нафари Фарғона вилоятида,
• 11 нафари Хоразм вилоятида,
• 38 нафари Тошкент вилоятида,
• 131 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 25 нафар,
• Бухоро вилоятида 3 нафар,
• Жиззах вилоятида 15 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
• Навоий вилоятида 5 нафар,
• Наманган вилоятида 6 нафар,
• Самарқанд вилоятида 48 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
• Фарғона вилоятида 6 нафар,
• Тошкент вилоятида 54 нафар,
• Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор соғайган.
Касалликдан соғайганлар жами 92111 (+280) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 668 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3891 нафар бемор даволанмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь