Коронавирус: Тошкент ва Самарқандда вазият жиддийлигича қолмоқда

Жамият

image

Кеча, 15 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 96670 нафарни ташкил этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги суткада 302 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    5 нафари Андижон вилоятида,
•    7 нафари Бухоро вилоятида,
•    6 нафари Жиззах вилоятида,
•    6 нафари Наманган вилоятида,
•    73 нафари Самарқанд вилоятида,
•    7 нафари Сирдарё вилоятида,
•    2 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    9 нафари Фарғона вилоятида,
•    11 нафари Хоразм вилоятида,
•    38 нафари Тошкент вилоятида,
•    131 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 25 нафар,
•    Бухоро вилоятида 3 нафар,
•    Жиззах вилоятида 15 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
•    Навоий вилоятида 5 нафар,
•    Наманган вилоятида 6 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 48 нафар,
•    Сурхондарё вилоятида 12 нафар,
•    Фарғона вилоятида 6 нафар,
•    Тошкент вилоятида 54 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор соғайган.

Касалликдан соғайганлар жами 92111 (+280) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 668 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3891 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг