Коронавирус тарқалишига йўл қўйган раҳбарлар лавозимидан озод этилади

Жамият 8304
image

Коронавирус тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилади. Бу ҳақда бугун, 22 июнь куни эълон қилинган Республика Махсус комиссияси қарорида сўз боради.

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига жамоат жойларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирларини (рейдларни) мунтазам равишда кучайтирилган тартибда ташкил этиб бориш юклатилди. 

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудудда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари белгиланди. 

“Бунда тегишли ҳудудда карантин талабларини таъминламаганлиги туфайли фуқароларга коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган “қизил” ҳудудларни блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 239
Рейтинг: 3
t
×