Расман: Тошкент яна карантинга ёпилади
Жамият
−
22 Июнь 2020
65815Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган “қизил” ҳудудларни блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 март куни кечки соат 00:01 дан Тошкент шаҳрига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан транспорт воситаларининг кириши ва пойтахтдан чиқиши тўхтатилганди.
Бунда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди. Кейинроқ ушбу чекловлар бекор қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь