Коронавирус: Россия Туркияни “қувиб ўтиб”, дунёда еттинчи бўлиб турибди

Олам 4516
image

Бугун, 2 май куни Россия коронавирус тарқалиши бўйича Туркияни ортда қолдириб, дунё бўйича еттинчи ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Россияда бир суткада яна 9623 кишида инфекция аниқланган. Натижада умумий вирус юқтирганлар 124 054 нафарга етди. Туркияда бу кўрсаткич 122 392 нафар. Аммо расмий Анқара ҳозирча шанби бўйича маълумотларни эълон қилмади.

Россияда касалланганлар кенг кўламда тест ўтказиш бошлангани ҳисобига кўпаяётгани айтиляпти. Ҳозиргача мамлакатда коронавирусга 3,9 млнта тест ўтказилган.

Сўнгги суткада коронавирусдан 1793 бемор соғайган ва касалликдан фориғ бўлганлар жами 15 013 нафарга етган. Бу жами касалланганларнинг 12,1 фоизига тенг. Бу кўрсаткич бўйича Россия 14 фоиз беморлари соғайган АҚШга яқин турибди. Аммо Америкада вирус юқтирганлар миллиондан кўплигини ҳисобга олса, 14 фоиз анчагина катта рақамни ташкил этади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 245
Рейтинг: 3
t
×