Коронавирус хавфи: Ўзбекистон 1 млрд доллар қарз олади
Жамият
−
20 Март 2020
13392Ўзбекистон Президенти “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инқирозга қарши курашиш жамғармасини молиялаштиришни таъминлаш мақсадида 2020 йилда бюджетни қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва бошқа манбалар ҳисобидан 1 млрд АҚШ доллари миқдоригача ташқи қарз маблағларини, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари, экспорт қилувчилар ва тижорат банкларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш чораларини кўриши;
икки ҳафта муддатда солиқ ва божхона маъмурчилигини такомиллаштириш орқали ишга солинмаган захираларни излаб топиш, ҳисобланган солиқлар тўлиқ тўланишини таъминлаш, “яширин” иқтисодиётни қисқартириш ҳамда солиқ ва божхона маъмурчилигининг янги самарали шаклларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаши.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар ойда комплекс чора-тадбирлар ижроси ҳамда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус оқибатларига қарши курашиш учун 10 трлн сўм ажратилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь