Коронавирусни четдан юқтириб келганларга қандай чора кўрилади?

Жамият

image

Коронавирусни хориждан юқтириб келганларга қонуний чора кўрилиши мумкинми? Бу ҳақдаги саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди.

Коронавирус касаллигини четда юқтириб келган одамларга қандайдир чора кўриладими?

"Йўқ. Касалликни ҳеч ким атайлаб, қасддан юқтириб келмайди. Шунинг учун қонунда уларга нисбатан чора кўриш белгиланмаган", дейди Отабеков

Келгусида ҳам коронавирус сингари бошқа касалликлар бўйича эпидемия ёки пандемиялар бўлиши мумкинми?

"Келгусида бошқа касалликлар сабабли эпидемия ёки пандемиялар бўлиш ёки бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди, дейди Отабеков

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус бўйича ҳақидаги сўнгги расмий хабарда 46 нафар одамда касаллик аниқлангани маълум қилинди. Уларнинг барчаси касалликни хорижда юқтиргани аниқланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг