Коронавирус қурбонлари 20 мингдан ошиб кетди. Дунёда вазият қандай?

Олам

image
Тошкентда 5 кун ичида коронавирусни даволовчи шифохона фойдаланишга топширилади north_east

Тошкентда 5 кун ичида коронавирусни даволовчи шифохона фойдаланишга топширилади

Бугун, 26 март ҳолатига дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 471 407 нафарга етди. Дунёда вирус етиб бормаган давлат деярли қолмади.

Дунёда ушбу вирусдан даволанган одамлар сони 114 051 нафарга етди. Коронавирусни енголмай, ҳалок бўлганлар 21 276 нафарни ташкил этяпти.

Вирус билан боғлиқ вазиятни тезда назоратга олиб, эпидемияга қарши чоралар кўрган Хитойда коронавирусга чалинганларнинг кўпайиши сезиларли камайди. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар 81 285 нафарни, ундан ҳалок бўлганлар 3287 нафарни ташкил этяпти.

Коронавируснинг Европа ва дунёга тарқалишига сабаб бўлган Италияда вазият оғирлашяпти. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 74 386 нафарга етди. Уларнинг 10,1 фоиз ёки 7503 нафари касалликдан вафот этди. Италия вируснинг ўлимлилик даражаси энг юқори мамлакат бўлиб турибди.

АҚШ айни вақтда вируснинг тарқалиши бўйча учинчи ўринга кўтарилиб олди. Америкада коронавирусга чалинганлар 65 778 нафарга етди. Қурбонлар сони 1041 нафарни ташкил этяпти.

Испания ҳам Европада коронавирус пандемиясининг марказига айланиб улгурди. Бу ерда вирусга чалинганлар 49 515 нафарга, ундан ҳалок бўлганлар 3647 нафарга етди. Испания ҳам вируснинг ўлимлилик даражаси бўйича юқори ўринда боряпти.

Германияда вирусга чалинганлар сони ортиб боряпти. Айни вақтда улар 37 323 нафарга етди. Италия ва Испаниядан фарқли ўлароқ Германияда вируснинг ўлимлилк даражаси жуда паст. Бу ерда коронавирусга чалинган 296 киши вафот этган. Мамлакатда қатор тақиқлов чоралари жорий қилинди. Кафе, ресторан, барлар мижозларни қабул қилишни тўхтатди. Уларга таомни етказиб беришга рухсат берилди. Маиший хизмат кўрсатувчи ва турли салонлар ёпилди. Кўчада 2 кишидан кўп бўлиб юриш тақиқланди.

Осиёда Узоқ Шарқ давлатларидан кейин коронавирус энг авж олган Эронда вазият ўнглана бошлади. Эронда вирус юқтирганлар 27 017 нафарга етди. Уларнинг 2077 нафари ҳалок бўлди. Эронда ҳам вируснинг ўлимлилик даражаси юқори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Беморлар сони 60 нафарга етди. Айни вақтда мамлакатда қарийб 30 минг киши карантинга олинган

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

343

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг