Коронавирус қурбонлари 2,7 мингдан ошди. Вирус яна икки араб давлатига кирди

Олам

image
Коронавирус сунъий равишда яратилганми? north_east

Коронавирус сунъий равишда яратилганми?

Бугун, 25 февраль кунига келиб, Хитойда пайда бўлган COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 80 150 нафарга етди. 

Коронавирусдан даволанганлар сони 27 626 нафарни ташкил қиляпти. Беморларнинг 18 фоизи ёки 9214 нафари оғир аҳволда қоляпти.

2019-nCoV вирусидан ҳалок бўлганлар 2701 нафарга етди. Вирус қурбонлари сони бўйича Эрон (12 киши) Хитойдан кейинги ўринга чиқиб олди. Шунингдек, Diamond Princess кемасида вирусга чалинган беморларнинг яна икки нафари вафот этиб, умумий 4 нафарга етди.

Коронавирус Эронга киргач, унинг атрофидаги давлатларга тезда тарқала бошлади. Кеча Баҳрайн, Афғонистон, Ироққа етиб борган коронавирус бугун Қувайт ва Уммон султонлигида ҳам аниқланди. Озайрбайжонда эса икки киши айни вирус хавфи билан шифохонага ётқизилган.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 36 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Ливан, Миср, Эрон, Исроил, Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Қувайт ваУммонда аниқланди.

Вирусдан бугунгача 2619 киши ҳалок бўлди, 79 561 киши у билан касалланди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.

Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг