Коронавирус Финляндияга ҳам кириб борди

Олам

image
Хитойнинг вирус тарқалган хавфли ҳудудида 72 ўзбек боласи борлиги аниқланди north_east

Хитойнинг вирус тарқалган хавфли ҳудудида 72 ўзбек боласи борлиги аниқланди

Финляндияда Ухандан ташриф буюрган сайёҳда коронавирус инфекцияси тасдиқланди, дея хабар бермоқда Финляндиянинг Соғлиқни сақлаш ва фаровонлик миллий институти.

"Лапландиянинг марказий шифохонасида саёҳатчига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган. Бу ҳолат Финляндияда биринчи маротаба кузатилмоқда", дейди мутахассислар.

Янги коронавирус: география, аломатлар ва олдини олиш

Финляндия ОAВ хабарларига кўра, бемор беш кун олдин Хитойдан келган уханлик 32 ёшли сайёҳ. Унинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда.

Mаълумот учун, 2019 йил декабрь ойи охирида Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида номаълум пневмония касаллиги келиб чиққани ҳақида хабар берган эди.  Ҳозирча Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Германия, Австралия, Малайзия ва БААда вирус билан касалланиш ҳолатлари қайд қилинган.

Хитойда янги 2019-nCoV коронавирусидан вафот этганлар сони 170 нафарга етди. Мамлакатнинг қитъа қисмида ушбу вирус билан касалланганлар сони 7771 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Финляндия

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг