Коронавирус эпидемияси қачонгача давом этади?
Жамият
−
02 Апрель 2020
26595Бугун, 2 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида навбатдаги брифинг ташкил этилди. Унда Нурмат Отабеков коронавирус эпидемияси қачон тўхташи ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Бу борада мутахассислар прогнозлари турлича. Гап шундаки, биз шу пайтгача маълум бўлмаган инфекцияга дуч келяпмиз.
Лекин бу касалликни 2002 йилда атипик пневмония эпидемияси чақирган оғир респиратор синдром (SARS) билан солиштириб кўрилса, вазият бир неча ой давомида хавфли бўлиб туришини тахмин қилиш мумкин. Чунки, SARS сабаби ҳам коронавирус, фақат бошқа типдагиси бўлган”, деди Отабеков.
Шунингдек, Отабеков коронавируснинг иссиқ ҳавога чидамсизлиги тўғрисидаги саволга жавобан шундай деди:
“Бу масалага яқин ойлар жавоб бера олади. Агар вирус мавсумий характерга эга бўлса, унинг кейинги оммавий тарқалиши кузда юз бериши мумкин. Бироқ кўплаб олимлар ўтказган тадқиқотлар, коронавирус -2...+10 даража оралғида тез тарқалишини кўрсатди. Демак, коронавирус инфекцияси йилнинг совуқ даврига хос. Шунинг учун, иссиқ кунлар келиши билан, ушбу эпидемия тўхтайди”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 190 нафарга етди. Уларнинг 12 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси