Коронавирус чивинлар орқали тарқалиши мумкинми?

Саломатлик

image

Коронавирус ҳаво ҳарорати кўтарилгани сайин йўқолиб боришини айтишмоқда. Бироқ, иссиқ кунларда чивин кўпаяди. Чивин эса вирус ташув ҳисобланади. Чивинлар коронавирусни ташимайдими? Бу ҳақда бугун АОКАда ўтган онлайн-матбуот анжуманида Санитария-Эпидемиология осойишталиги агентлиги директори Баҳром Алиматовга мурожаат қилинди. 

Баҳром Алиматовнинг маълум қилишича, чивинларнинг вирус ташишга алоқаси йўқ. Қолаверса, битта исботланган ҳақиқат бор, ҳаво ҳарорати қанча юқори ва иссиқ бўлса, вируслар шунча чекинади.

“Коронавирус бошқа вирусли касалликлар сингари мавсумий касаллик ҳисобланади. Кунлар исиши ушбу касалликни енгиб ўтишга ёрдам беради”, дейди Алиматов. 

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистонда ушбу вирус билан оғриганлар 11 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда 2100 киши карантинга олинган

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

409

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг