Коронавирус: Бугун янги касалланганлар соғайганлардан тўрт баравар кўп бўлди
Жамият
−
06 Июнь 2020
17341Бугун, 6 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 87 нафар беморнинг 62 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида, 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
Афсуски, аҳоли орасида касалланиш ҳолати 4 июнь куни 13 нафар, 5 июнь куни 17 нафар бўлган бўлса, бугун 20 нафарни ташкил этиб, сўнгги уч кун ичида энг юқори кўрсаткични қайд этмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, бугун Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар фуқаро соғайиб чиқишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4094 нафар бемордан 3268 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 809 нафар бемордан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шу кунгача жами 438 602 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 394 310 нафари карантиндан чиқарилган. Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 23 313 нафар, стационар карантинда эса 20 979 нафар фуқаро тиббий кузатувда
LiveБарчаси