Тошкентда коронавирусдан соғайганлар 1400 нафарга яқинлашди

Жамият

image

Айни соатларда Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар соғайиб,  реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72, кичиги эса 10 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 9 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Самарқанд вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Бухоро, Фарғона, Сурхондарё ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар сони 1374 нафар ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1395 нафарга етиб, давланаётганлар сони 563 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун 21 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3268 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, бугун коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этиб, жами ўлим ҳолатлари 17 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатда коронавирус аниқланганлар сони 4064 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳозирда мамлакатнинг етти худудидаги тиббиёт муассасаларида жами 779 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг