Кун охирида коронавирусга чалинганлар 30 нафарга ошди
Жамият
−
06 Июнь 2020
100502020 йил 6 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 нафарга ошиб, 4094 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролари орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, яна 3 нафари Андижон вилоятида (1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари Қирғизистон Республикасидан чегара пост орқали келган), 1 нафари эса Қашқадарё вилоятида ишловчи қозоғистонлик фуқарода аниқланган.
Айни пайтда мамлакатда 3268 (+21) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (79 фоизи) соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 809 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси