Кун охирида коронавирусга чалинганлар 30 нафарга ошди

Local

image

2020 йил 6 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 нафарга ошиб, 4094 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролари орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, яна 3 нафари Андижон вилоятида (1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари Қирғизистон Республикасидан чегара пост орқали келган), 1 нафари эса Қашқадарё вилоятида ишловчи қозоғистонлик фуқарода аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 3268 (+21) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (79 фоизи) соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 809 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Rate Count

241

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic