Коронавирус: бугун соғайганлар касалланганлардан кўп бўлди
Жамият
−
09 Июнь 2020
9293Бугун, 9 июнь куни Ўзбекистонда 80 ҳолатда касаллик қайд этилган. Карантин муассасаларида – 42 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида –11, Навоий вилоятида-13, Тошкент вилоятида – 1) жами 25 нафар ва 13 нафар хориждан мамлакат худудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.
Бугун 102 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4520 нафар бемордан 3459 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1043 нафар бемордан 8 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шу кунгача жами 449 627 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 403 595 нафари карантиндан чиқарилган.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 22 957 нафар, стационар карантинда эса 23 075 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь