Коронавирус билан зарарланган ўпканинг расмлари эълон қилинди
Олам
−
03 Февраль 2020
23250Хитойлик шифокорлар 2019-nCoV коронавирусини юқтирган бемор ўпкаларининг суратларини эълон қилди.
"Radiology" журналида чоп этилган зарарланган ўпканинг расмлари Ланчжоу шаҳридаги шифохонага 39 даража ҳарорат билан ётқизилган 33 ёшли аёлнинг компьютер томографияси ёрдамида олинган.
Биринчи расмда хира туманни кўриш мумкин. Уч кун ўтгач, олинган иккинчи суратда таъсирланган ҳудуд кенгайиб бораётгани яққол кўриниб туради.
"Беморга эпидемиологик хусусиятлар, клиник кўриниш, кўкрак қафаси расмлари ва лаборатория маълумотлари асосида 2019-nCoV пневмония ташхиси қўйилди", дейилади нашрда.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.
Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 362 нафарга, у билан касалланганлар сони 17205 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь