Коронавирус билан курашиш учун қанча пул керак?

Олам

image

Янги 2019-nCоV коронавируси келтириб чиқарадиган пневмониянинг янги турига қарши курашиш учун керак бўлган маблағни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди. Бу ҳақда 6 февраль куни ташкилот расмий сайтида хабар берилди. 

ЖССТ маълумотларига кўра, келгуси ойларда коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалишига қарши курашиш ва заиф соғлиқни сақлаш тизимига эга давлатларни ҳимоя қилиш учун камида 675 миллион АҚШ доллари сарфланиши керак.

"Менинг энг катта ташвишим шуки, бугунги кунда вирус юқтирган одамларни аниқлаш тизими бўлмаган давлатлар мавжуд", дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном.

Шунингдек, у соғлиқни сақлаш тизими заиф бўлган давлатлар коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни аниқлаш, ташхислаш ва уларга ёрдам кўрсатишда шошилинч ёрдамга муҳтож эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Вирус билан касалланганлар сони 565 нафарга етди. Уларнинг фақатгина икки нафари Хитойдан ташқарида ҳалок бўлган.

Шунингдек дунё ўйича коронавирус билан касалланганлар сони 28 276 нафарга етган.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг