Коронавирус билан боғлиқ ҳозирги вазият жуда хавфли — ЖССТ

Олам 7664
image

Коронавирус билан боғлиқ ҳозирги вазият, бу борада аллақачон эришилган ютуқларга қарамай, жуда хавфлидир. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус маълум қилди.  

“Биз пандемияни назорат қилишда ютуқларга эришаётган бўлсак-да, у жуда хавфли босқичда қолмоқда”, деган у. 

Унга кўра, ушбу вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — барча мамлакатларни “шахсий ҳимоя воситалари, тестлар, тиббий буюмлар ва вакциналарни адолатли тарқатишда” қўллаб-қувватлашдир. 

Гебрейесус дунёда вакциналарнинг адолатсиз тақсимланишини эсга олган. Унга кўра, етарли ресурсларга эга бўлган мамлакатлар чекловларни бекор қилиши мумкин, бошқа давлатлар эса бундай қила олмайди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда деярли 185 миллион киши коронавирус билан касалланган, улардан тўрт миллиондан ортиғи вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда ҳолатлар дастури директори Майкл Райан сўнгги икки ҳафта ичида дунёда коронавирус билан касалланиш “жуда юқори даражада” барқарорлашганини маълум қилганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 297
Рейтинг: 3
t
×