Коронавирус билан касалланиш “жуда юқори даражада” барқарорлашди — ЖССТ 

Олам 6943
image
-

Сўнгги икки ҳафта ичида дунёда коронавирус билан касалланиш “жуда юқори даражада” барқарорлашди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда ҳолатлар дастури директори Майкл Райан маълум қилди.  

“Агар сўнгги икки ҳафтадаги графикни кўриб чиқсангиз, унда қандайдир барқарорлашув бўлганини кўришингиз мумкин, аммо у жуда юқори даражада бўлган”, деган Райан. 

Шу билан бирга, Райаннинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият “икки-уч ой олдинги ҳолатдан яхшироқ”. Бироқ, айрим минтақалар ва мамлакатларда коронавирусга қарши эмлашнинг паст даражаси, чекловларни юмшатиш ва янги штаммларнинг пайдо бўлиши сабабли касалликлар сони кўпаймоқда. 

Таъкидланишича, сўнгги етти кун ичида дунёда 2,6 миллион коронавирус инфекцияси ҳолати ва 54 минг ўлим аниқланган. Пандемия бошланганидан бери эса 184,9 миллион киши касал бўлиб, тўрт миллиондан ортиқ бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 357
Рейтинг: 3
t
×