Ўзбекистондаги коронавирус беморларининг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Жамият 9044
image

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг 7 нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Касалланганларни даволашда ижобий натижалар қайд этиляпти. 9 май куни яна 71 фуқаро тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Айни пайтга қадар 1846 нафар, яъни 79 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 531 бемордан 7 нафарининг аҳволи оғир, 5 нафарида ижобий ўзгаришлар кузатиляпти”, деди Отабеков.

Бош давлат санитария инспекторининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда 42 мингдан ортиқроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди. Улар орасида касаллик йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Марказий Осиёда Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Бу мамлакатда коронавирус юқтирган беморлар сони 4975 нафарга етди, Қирғизистонда 931, Тожикистонда 612 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда жами вирус юқтирганлар 2387 нафарни ташкил этяпти. Бугунгача беморларнинг 1846 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 351
Рейтинг: 3
t
×