Икки вилоятда жами 43 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Жамият
−
09 Май 2020
12656Андижон ва Наманган вилоятида 27 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 9 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Андижон вилоятида 23 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, жами 43 нафар коронавирус инфекциясидан тузалган беморлар реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Андижонда шифо топганларнинг барчаси ушбу вилоятдан. Улардан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. 1 нафари эса Россиядан Қозоғистон орқали келган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Уларнинг 8 нафари эркак, 15 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 56 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 8 ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 135 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 158 нафарга етди.
Шунингдек, Наманганда тузалганларнинг ҳам барчаси ушбу вилоятдан. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 9 нафари эркак, 11 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 64 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган чақалоқ. Вилоятда шу пайтга қадар 159 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 179 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 71 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1846 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ушбу касаллик аниқланганлар сони 2349 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 493 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь