Коронавирус АҚШ аҳолисини художўйроқ қилди
Олам
−
23 Апрель 2020
8880Коронавирус америкаликларнинг диний хатти-ҳаракатларига таъсир қилди. Бу ҳақда “PEW” тадқиқот маркази ўз тадқиқотларига асосланиб маълум қилди.
Таъкидланишича, АҚШдаги ёши катталарнинг ярмидан кўпи коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун ибодат қилганликларини айтишган. Эпидемия пайтида аввалдан ибодат қиладиган америкаликларнинг катта қисми (83 фоизи) энди ҳар куни ибодат қилаётганини айтган. Улар сафига камдан-кам ибодат қиладиганларнинг 15 фоизи ва ҳеч қандай динга мансуб бўлмаганларнинг 24 фоизи қўшилган.
АҚШда ўрнатилган чекловлар сабаб кўпгина диндор америкаликлар черковларга бора олмаяпганини айтишган. Лекин, улар доимий равишда онлайн черков билан боғланиб, ибодат қилишаётганини таъкидлашган.
Маълумот учун, АҚШ аҳолисининг 63,7 фоизини христианлар, 1,9 фоизини яҳудийлар, 0,9 фоизини мусулмонлар ва 0,7 фоизини буддистлар ташкил қилади. Ҳеч қандай динга алоқадор бўлмаганлар 22,8 фоизни ташкил қилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 852 610 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 84 191 нафари соғайган, 48 295 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 720 124 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь