Сенат “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Жамият 5684
image
-

Ўзбекистон парламенти юқори палатасининг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш доимий комиссиялари аъзолари, экспертлар, мутахассислар иштирокида мазкур қонун ўрганилиб, дастлабки тарзда кўриб чиқилган.

Таъкидланишича, қонуннинг мақсади виждон эркинлиги кафолатларини кучайтириш, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъминлашнинг қонуний механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлатнинг дин ишлари бўйича сиёсатини такомиллаштиришдан иборат.

“Ушбу Қонуннинг ҳозирги кунда долзарблиги, ўтган давр мобайнида фуқароларнинг диний эътиқодини амалга оширишда дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш, диний таълим олишни ва диний ташкилотларнинг эркин фаолият юритишини таъминлаш, динлараро ва миллатлараро низоларни келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади.

Мазкур Қонун билан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликларни ва бевосита Ўзбекистон шароитида динлараро муносабатларни шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олганини, ушбу омилларни инобатга олмай туриб мамлакатимизда яшовчи миллатлар ва элатлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларининг мувозанатини сақлаб қолиш, уларнинг турли диний эътиқодлари ва ҳис-туйғуларини ҳурмат қилишни таъминлашнинг имкони яратилади”, дейилади ахборотда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 2.9
t
×