Коронавирус: 7 соатда 5 ҳудудда янги касалланиш аниқланиб, 452 киши соғайди
Жамият
−
01 Август 2020
14493Бугун, 1 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 265 нафарга ошиб, 24 569 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 137 нафари Тошкент вилоятида, 100 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Сурхондарё ҳамда 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 184 нафар, Тошкент шаҳрида 170 нафар, Бухоро вилоятида 62 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 452 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 14 916 (+452) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (60 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9 508 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси