Коронавирус ҳолва – экпертлар COVID-19 ни бошқа пандемиялар билан таққослашди

Олам

image
Пандемия тугаганда дунё нормал ҳолатига қайтмайди – Дуров одамларга чақириқ билан чиқди north_east

Пандемия тугаганда дунё нормал ҳолатига қайтмайди – Дуров одамларга чақириқ билан чиқди

COVID​-19 пандемиясини охирги минг йилликнинг 23 та пандемияси билан таққосласак, у ҳатто энг ҳалокатли йигирматаликка ҳам кирмайди. Бу ҳақда "Деуцче Банк" томонидан ўтказилган тадқиқотда келтириб ўтилди.

Тадқиқот муаллифлари 100 минг кишининг ўлимига олиб келган пандемия ва эпидемияларни таҳлил қилишган. Улар 24 та касаллик рўйхатини туздилар ва ушбу касалликлардан дунё аҳолисининг қанчаси ўлганлигини ҳисобладилар. 

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 183 минг нафари ёки 0,002 фоизи COVID​-19 қурбонига айланган. Ушбу кўрсаткичга кўра, 2009-2010 йиллардаги чўчқа гриппи ҳозирги пандемияни ортда қолдиради. У вақтда 203 минг киши ёки ўша пайтдаги дунё аҳолисининг 0,003% пандемиядан вафот этган.

Шунингдек, ОИТС ҳозирги замоннинг энг хавфли касаллиги бўлиб қолмоқда. ОИВ инфекцияси натижасида касаллик 1981 йилдан то ҳозирги кунгача аҳолининг 0,57% (30 миллион) вафот этган ва бу пандемия ҳануз давом этмоқда. Сўнгги юз йилликда энг кенг тарқалган пандемия 1918-1919 йилларда Биринчи жаҳон урушидан кейин тарқалган "Испания гриппи" эди. Унинг қурбонлари 50 миллион киши ёки ўша йилларда дунё аҳолисининг 2,73% эди.

Маълумотларига кўра, сўнгги икки минг йил ичида инсоният тарихидаги энг хавфли касаллик, "Қора ўлат" - 1347-1351 йиллардаги пандемияси бўлган. Натижада, тарихий манбаларга кўра, ўша даврдаги дунё аҳолисининг 42 фоизи ёки 200 миллион киши вафот этган. 541-542 йиллардаги Византия императори Юстиниан I даврида тарқалган вабода эса ер аҳолисининг 28,51% ёки 60 миллион киши вафот этган.

Таъкидланишича, ҳозирги коронавирус инфекцияси тарихдаги энг жиддий йигирмата пандемияси қаторига кириши учун вафот этганлар сони миллионга етиши керак. Коронавирусдан 38,5 миллион киши нобуд бўлганда у энг хавфли 10 та касаллик рўйхатига кириши мумкин. Энг даҳшатли пандемия бешлигига кириш учун эса қурбонлар сони 210 миллион кишига кўтарилиши керак. Бу ҳозирги вақтдаги дунё аҳолисининг 2,73 фоизига тенг.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 2 628 929 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 713 294 нафари соғайган, 183 441 нафари эса вафот этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Пандемия

Баҳолаганлар

343

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made