Пандемия тугаганда дунё нормал ҳолатига қайтмайди – Дуров одамларга чақириқ билан чиқди
Олам
−
22 Апрель 2020
14291Коронавирус пандемиясидан кейин дунё цивилизацион силжишга дуч келиши мумкин. “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров шундай фикр билдирди.
У коронавирус тарқалишини бутун инсоният учун таҳдид эканини таъкидламоқда.
“Пандемия тугаганда дунё нормал ҳолатига қайтмайди. Яқин вақтларда туғиладиган янги дунё биз ортда қолдираётгандан яхшироқ бўлиши ўзимизга боғлиқ”, деган Дуров.
Ёш миллиардер изоляцияни “ўзимиз учун энг яхши версияни” қуриш ва технологияларнинг қимматини кўрсатиш учун яхши имконият демоқда.
Дуров Telegram шу ойда 17 та давлат Соғлиқни сақлаш вазирликларининг каналларини тасдиқлагани (расмий белги берилган) ва ривожлантира бошлаганини маълум қилди. Мессенжер асосчиси Telegram ҳукумат билан ҳамкорлик қиладиган компания эмаслигини, бироқ коронавирус ҳақида маълумот тарқатишда давлатга ёрдам бериш истино эканини қўшимча қилди.
Telegram бунга қўшимча тарзда, ўзини яккалаш вақтида таълим олишни осонлаштирувчи лойиҳани тақдим этишини маълум қилди. Дуров тез орада лойиҳа ҳақида қўшимча маълумот беришни ваъда қилди.
Жон Хопкинс университети маълумотига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 2,5 млндан ошди. Энг кўп касалланиш АҚШ, Испания, Италия, Францияда қайд этилган. Бутун дунёда коронавирусдан 177,2 киши вафот этган, 665 мингдан кўп одам даволанган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15