Кореяга юбориш учун $55 минг сўраган “шоввозлар” қўлга тушди
3-саҳифа
−
23 июл 1849 1 дақиқа
Тошкентда фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, ундан катта миқдорда пул олган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, тезкор тадбир давомида А.Х. ва Н.А. исмли шахслар фош этилган. Улар фуқаро А.С. нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали уни Жанубий Кореяга ишга жойлаштириш ҳамда у ердан доимий яшаш гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган.
Бу хизматлар эвазига улар 55 минг АҚШ доллари талаб қилган ва келишилган пулдан 25 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида фуқарони Исроилга ишга юборишни ваъда қилиб, ундан 16 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси